Метаборлиқда илк 3D очиқ маъруза: рақамли иқтисодиётда инновацион формат
2025-йил 23-декабр куни соат 16:30 да Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалининг 207B-аудиториясида Иқтисодиёт факультети “Рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялари” кафедраси PhD доценти У.Е. Ғиёсов томонидан “Рақамли иқтисодиёт” таълим йўналиши 3-босқич АТТҚ-124 гуруҳи талабалари учун “Web тизимларини ривожлантириш лойиҳаси (KD)” фанидан “Web тизимлар лойиҳаси тақдимоти: лойиҳа ҳужжатлари, визуал материаллар ва фикрни ҳимоя қилиш” мавзусида очиқ маъруза дарси ўтказилиши режалаштирилган.
Ушбу очиқ дарснинг 3D ёзув варианти Ўзбекистонда илк бор метаборлиқ муҳитида, 3D технологиялар асосида яратилган ахборот технологиялари бўйича миллий 3D виртуал университет тизими — vacademia.uz орқали намойиш этилади. Дарс Оқсарой виртуал муҳит залида бўлиб ўтиб, мутлақо янги ва инновацион таълим формати тақдим этилади.
Дарс давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олиш имкониятига эга бўладилар.



















O'zbekcha
Русский
English