Ўқишни кўчириш ва тиклаш бўйича аризалар қабул қилинмоқда
МУҲИМ ЭЪЛОН
Ҳурматли талабалар!
2025–2026 ўқув йилида талабаларнинг ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш жараёни бўйича аризалар қабул қилинмоқда. Ушбу жараён Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари ўртасида ҳамда бир олий таълим муассасаси доирасида ўқишни давом эттириш имкониятини беради.
Ариза топшириш муддати:
2025-йил 15-июлдан 5-августгача (шу куни ҳам).
Онлайн мурожаат қилиш тартиби:
Талабалар аризаларни фақатгина transfer.edu.uz электрон платформаси орқали топширадилар. Шахсий маълумотларни тўғри ва тўлиқ киритиш, ҳамда керакли ҳужжатларни тизимга юклаш зарур.
Аризаларни кўриб чиқиш жараёни:
Ўқишини бошқа ОТМга ёки шу ОТМ ичида кўчириш учун онлайн ариза топширган талабалар мурожаатлари 2025-йил 22-август куни соат 14:00 да кўриб чиқилади.
Манзил: “B” биноси, 103-хона.
Барча талабалар белгиланган вақт ва жойда шахсан иштирок этишлари керак. Ушбу жараёнда талабаларнинг ҳужжатлари кўриб чиқилади ҳамда қарор қабул қилинади.
Диққат: белгиланган муддатдан кеч қолган ёки нотўғри тўлдирилган аризалар қабул қилинмайди.
Мурожаат ва қўшимча маълумот учун: +998 (97) 397 77 97



















O'zbekcha
Русский
English