RIM-125 гуруҳи магистрантлари учун Najot Ta’lim марказида кўчма дарс ташкил этилди
RIM-125 гуруҳи магистратура талабалари “Ахборот хизматлари ва сервис инновацияси” фани доирасида Najot Ta’lim марказида ташкил этилган кўчма дарс машғулотида иштирок этдилар. Ушбу амалий дарс жараёни талабаларнинг назарий билимларини реал таълим муҳити билан уйғунлаштириш ҳамда замонавий рақамли ёндашувларни амалиётда ўрганиш имконини берди.
Дарс давомида талабалар Najot Ta’lim марказида қўлланилаётган интерактив ўқитиш усуллари, лойиҳа асосида таълим бериш тизими ва IT соҳасига йўналтирилган методлар билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, рақамли стратегияларни таълим жараёнига жорий этиш тажрибалари ўрганилди. Мазкур кўчма дарс талабаларнинг касбий салоҳиятини оширишга ҳамда рақамли иқтисодиёт учун рақобатбардош мутахассислар тайёрлашга хизмат қилди.



















O'zbekcha
Русский
English



