ТДИУ Самарқанд филиали Жомбой тумани мактабида тарғибот тадбири ўтказди!
Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали Иқтисодиёт факультетининг “Яшил иқтисодиёт ва барқарор бизнес” кафедраси мудири О.Пардаева ҳамда Қўшма таълим дастури тюторлари М.Ҳакимов ва С.Маҳмудов Жомбой тумани 7-умумтаълим мактабида тарғибот тадбирини ўтказдилар.
Учрашувнинг асосий мақсади ёшларни олий таълимга кенг жалб этиш, уларни замонавий касблар ва рақамли иқтисодиёт имкониятлари билан таништиришдан иборат эди. Тадбир давомида битирувчи синф ўқувчиларига ТДИУ Самарқанд филиали таълим тизими, мавжуд йўналишлари ва қабул тартиби ҳақида батафсил маълумот берилди.
Шунингдек, мазкур маълумотларни ўз ичига олган махсус буклетлар битирувчиларга тарқатилди. Бундай учрашувлар ёшларда онгли касб танлаш, келажакдаги профессионал фаолиятларини режалаштириш ва илмий изланишларга бўлган қизиқишни оширишда муҳим аҳамиятга эга.
Бу каби тадбирлар ёшларнинг билимга бўлган интилишларини рағбатлантиради ва уларни замонавий иқтисодиётнинг турли соҳаларига жалб қилади.






















O'zbekcha
Русский
English