Toshkent davlat iqtisodiyot universiteti Samarqand filialiда “Йилнинг энг фаол талабаси” ғолиблари муносиб тақдирланди!
Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Йилнинг энг фаол талабаси” танлови якунига етди. Мазкур танлов талабаларнинг ҳар томонлама фаоллигини рағбатлантириш, уларнинг иқтидор ва салоҳиятини намоён этиш ҳамда соғлом рақобат муҳитини шакллантиришга хизмат қилмоқда.
Танлов давомида ўқишдаги юқори кўрсаткичлар, илмий-тадқиқот фаолияти, жамоат ишларидаги иштирок, ижтимоий ташаббуслар ҳамда маънавий-маърифий тадбирлардаги фаоллик асосий мезон сифатида баҳоланди. Саралаш жараёнида етакчилик қобилияти, ташаббускорлиги, масъулияти ва интизоми билан ажралиб турган талабалар ғолиб деб топилди.
Шунингдек, талабалар ютуқларида муносиб ҳисса қўшган устозлар ва илмий раҳбарлар ҳам алоҳида эътироф этилди ҳамда тақдирланди. Тадбир давомида устоз-шогирд анъаналари, илмий изланиш ва ёшларнинг фаоллигини қўллаб-қувватлаш таълим сифати ошишида муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.
Ушбу танлов талабалар учун янги ютуқлар сари илҳом ва рағбат манбаи бўлиб хизмат қилади.



















O'zbekcha
Русский
English


