Халқаро ҳамкорлик
2025-йил 30-апрел куни Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалига Озарбайжоннинг Баку Бизнес университетидан халқаро алоқалар бўйича проректор Гулшан Байрамова, ижтимоий ишлар бўйича проректор Жавидан Ҳейдаров ва иқтисодиёт факултети декани Шаҳин Мусайев ташриф буюрди.
Ташрифдан кўзланган асосий мақсад — Ўзбекистон олий таълим муассасалари, хусусан, ТДИУ Самарқанд филиали билан илмий ҳамкорликни йўлга қўйишдир. Учрашув давомида томонлар профессор-ўқитувчиларнинг стажировка ва малака ошириши, талабалар алмашинув дастурларини йўлга қўйиш, докторантларга хорижий илмий раҳбарлар тайинлаш, ҳамкорликда илмий тадқиқотлар олиб бориш, халқаро илмий журналларда мақолалар чоп етиш, илмий семинар ва конференсиялар ташкил етиш, шунингдек, ўқув материаллари алмашинувини йўлга қўйиш бўйича келишувга еришдилар.
Учрашув якунида томонлар ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамловчи меморандумни имзоладилар. Меморандумда қўшма таълим дастурлари, академик алмашинувлар, илмий фаолият ва нашриётлар, ҳамда бошқа кўплаб ҳамкорлик йўналишлари белгилаб берилди.
Ташриф доирасида меҳмонларга есдалик совғалари топширилди. Шунингдек, улар филиалда талабаларга яратилган шароитлар — талабалар турар жойи, замонавий ўқув лабораториялари, компютер хоналари ва кутубхона билан яқиндан танишдилар.



















O'zbekcha
Русский
English




