Янгилик
Ушбу тадбир Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Т.А.Юлдашев, филиалга бириктирилган профилактика инспектори Д.Шодмонов, таълим-тарбия маслаҳатчиси А.Саъдинов, шунингдек, Бухгалтерия ҳисоби ва молия факультети 2-босқич талабалари иштирокида ташкил этилди.
Тадбир давомида мамлакатимизда гиёҳванд ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши олиб борилаётган чора-тадбирлар хусусида маълумот берилди. Шунингдек, бугунги кунда жамият ва оилалар таназзулига сабаб бўлаётган гиёҳвандлик иллатига қарши курашиш зарурлиги ҳамда ушбу хавф-хатарларга нисбатан ҳушёр ва огоҳ бўлиш давр талаби эканлиги таъкидланди.
Шу билан бирга, филиал талабалари гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ҳамда кучли таъсир қилувчи препаратлар ҳақида ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоб олдилар. Мазкур профилактик тадбир ёшларни зарарли одатлардан ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга хизмат қилди.



















O'zbekcha
Русский
English