Янгилик
Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалида 2024 йилнинг 27 декабрь куни “Профессор-ўқитувчилар учун ўқув жараёнига кредит-модуль тизимини тўлиқ жорий этиш тадбирлари” ҳамда “Олий таълимда инклюзив таълимни ташкил этиш асослари” мавзуларида қисқа муддатли малака ошириш курслари машғулотлари бўлиб ўтди.
Мазкур машғулотларда Яшил иқтисодиёт ва барқарор бизнес кафедраси катта ўқитувчиси С. Фазлиев ва HEMIS тизими доирасида топшириқлар ва ресурслар функциялари бўйича Қ. Носиров маъруза ва амалий машғулотлар ўтказишди. Ушбу тадбирда иштирокчилар кредит-модуль тизимини амалиётга самарали жорий этиш бўйича янги билим ва кўникмаларга эга бўлишди.
Шунингдек, инклюзив таълимнинг асосий тамойиллари ва амалий жиҳатлари ҳақида тушунчалар берилиб, ўқитувчиларнинг малакасини оширишга қаратилган долзарб масалалар муҳокама қилинди.



















O'zbekcha
Русский
English