Янгилик
Коррупция масаласи дунё миқёсида ҳал этилиши лозим бўлган энг асосий глобал муаммолардан биридир. Бу муаммо ҳар қандай давлат ва жамиятнинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ривожланишига жиддий путур етказадиган, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига олиб келадиган салбий иллатдир. Шунинг учун ҳам бугунги кунда коррупцияга қарши курашиш масаласи халқаро аҳамият касб этиб, жаҳон сиёсатининг муҳим масалалари қаторидан жой олди.
9 декабрь “Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни” муносабати билан, Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалида Аксилкоррупсия ойлиги” доирасида “Очиқ эшиклар куни” бўлиб ўтди. Тадбир доирасида, коррупсион ҳолатларни олдини олиш ва уни жамиятимизда илдиз отишига йўл қўймаслик ва унинг тараққиётга қанчалик хавф солувчи иллат эканлиги ҳақида маърузалар тингланди. Тадбирда филиал раҳбарияти, ота-оналар, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари,ўқитувчилар, талаба-ёшлар таклиф этилди.
Ойлик доирасида филиалда ўтказилган тадбирлар ғолиблари тақдирландилар.



















O'zbekcha
Русский
English