Ёзги мактаб
2025 йил 29 июнь куни Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалида “Summer School Samarkand” лойиҳасининг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди.
Мазкур лойиҳа доирасида икки ҳафта давомида филиалнинг иқтидорли талабалари ҳамда Чехия Республикасидан ташриф буюрган талабалар замонавий иқтисодий фанлар бўйича 6 кредит ҳажмидаги таълим дастурини муваффақиятли якунлаб, назарий ва амалий машғулотларда фаол иштирок этдилар. Ёпилиш маросимида иштирокчиларга диплом ва сертификатлар тантанали тарзда топширилди. Тадбир кўтаринки руҳда ўтиб, талабаларнинг олган билим ва тажрибалари улар учун келгусидаги илмий ва касбий фаолиятларида муҳим пойдевор бўлиб хизмат қилиши алоҳида таъкидланди.



















O'zbekcha
Русский
English