Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали "Рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялари" кафедраси профессори Правеэн Бҳаса Малла ва кафедра ассистенти Юлдошева Зулфизар Сайфуллаевналар жорий йил 16- ноябр куни Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида ташкил этилган " Иқтисодиётнинг барқарор ривожланиши ва экологик менежментни ривожлантиришнинг методологик масалалари" номли халқаро илмий-амалий анжуманида ўз маърузалари билан, филиалимиз номидан фаол иштирок этишди. Халқаро илмий-амалий анжуманда ассистент Зулфизар Сайфуллаевна "Маданиятларга мос маркетинг стратегияларини ишлаб чиқиш ҳамда Ўзбекистон бозорида тилнинг аҳамияти" мавзусида долзарб бўлган маъруза қилди ва кузатувчиларнинг бир қатор саволларига жавоб берди. Анжуман якунида профессор-ўқитувчиларимиз Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ректорининг ташаккурнома ва сертификатларларини қабул қилиб олишди.
ТДИУ Самарқанд филиали матбуот хизмати