Toshkent davlat iqtisodiyot universiteti Samarqand filialiда “Огоҳлик — давр талаби” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди
Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалида “Огоҳлик — давр талаби” шиори остида кенг қамровли маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Ушбу тадбир олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ёшлар ўртасида радикаллашувнинг олдини олиш, уларни турли зарарли ғоя ва оқимлар таъсиридан ҳимоя қилиш ҳамда виртуал диний жамоаларга қўшилиб кетиш хавфини камайтиришга қаратилди.
Тадбир давомида мутахассислар томонидан ёшлар онгига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган бузғунчи ғоялар, интернет тармоғида фаолият юритаётган радикал оқимларнинг усуллари ва уларнинг асл мақсадлари ҳақида батафсил маълумот берилди. Ижтимоий тармоқлар орқали ёшларни жалб этиш механизмлари, манипулятив ахборотлардан фойдаланиш усуллари мисоллар асосида таҳлил қилинди.
Шунингдек, радикаллашув сабаблари, ёшларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш, ахборот хавфсизлиги, танқидий фикрлаш кўникмалари ва ҳуқуқий саводхонликни ошириш масалалари кенг ёритилди. Тадбир ёшларни огоҳлик, масъулият ва фуқаролик позициясини мустаҳкамлашга хизмат қилди.



















O'zbekcha
Русский
English




